ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Aданом Гебрейесус Twitter орқали коронавирусга қарши эмланганлигини маълум қилди. Лекин у препаратнинг номини ошкор қилмади.
У мамлакатда вакцина бўлса, барчани COVID-19га қарши эмланишга чақирди.
«Бугун Женева университети шифохонасида COVID-19га қарши эмланиш учун менинг навбатим келди. Aгар сиз ҳам менга ўхшаб, вакциналар мавжуд бўлган мамлакатда яшасангиз, илтимос, навбат келганда эмланинг», — деб ёзди у.
Today it was my turn to get vaccinated @Hopitaux_unige against #COVID19. Vaccines save lives. It’s critical to get them to all counties A.S.A.P. If like me you live in a country where vaccines are available, please get vaccinated when it’s your turn. pic.twitter.com/ioNMLH5TW9
— Tedros Adhanom Ghebreyesus (@DrTedros) May 12, 2021
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter