Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус декабрдаёқ бутун дунёга тарқалган бўлиши мумкин

Коронавирус декабрдаёқ бутун дунёга тарқалган бўлиши мумкин

Фото: «REUTERS»

ЖССТ расмий вакили Кристиан Линдмайер сешанба куни бўлиб ўтган брифингда COVID-19 дунёнинг турли мамлакатларига декабрдаёқ тарқалиб кетган бўлиши мумкинлигини айтди.

Мутахассис 2019 йил декабрда Францияда янги коронавирус ҳолати қайд этилганлиги ҳақидаги хабарни изоҳлади, деб ёзади «РИА Новости».

«Қизиқ кашфиёт. Бу COVID-19 нинг потенциал тарқалишини яхшироқ англаб етишимизга ёрдам беради. Ажабланарли жойи йўқ. Чунки вирус билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар декабрнинг бошларидаёқ қайд этилган. Шундай экан, касалликни юқтирган одамлар Ухань провинциясидан бошқа давлатларга саёҳат қилган бўлиши мумкин. Устига-устак, мамлакатлар тест ўтказгунга қадар дастлабки ҳолатлар аллақачон юзага чиққан бўлиши эҳтимолдан холи эмас», — деди Кристиан Линдмайер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг