Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ниқоб тақмай юрган 79 киши аниқланди ва жавобгарликка тортилди

Сирдарёда ниқоб тақмай юрган 79 киши аниқланди ва жавобгарликка тортилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилмоқда. Унга кўра Сирдарё вилояти «қизил» тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган деб топилди. Бунда «қизил» ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилиши белгиланган.

Шунга қарамасдан вилоят аҳолиси Республика махсус комиссиясининг йиғилиши баёнидаги белгилаб берилган тартиб қоидаларни нотўғри талқин қилиб карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан жорий йилнинг 9 май куни карантин тартиб-қоидаларига амал қилмаслик бўйича 79 та ҳолатлар аниқланган. Ачинарлиси шундаки 79 та ҳолатнинг барчаси тиббий ниқоб тақмасдан юрган фуқаролардир.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки Республика махсус комиссияси қарорига кўра, фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофа (2 метр) сақлаши бўйича талаблар мамлакатнинг барча — «яшил», «сариқ», «қизил» тоифасидаги ҳудудлари учун сақлаб қолинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг