Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Статистикага ишонч йўқ. Мана, Самарқанддаги аҳвол...

Статистикага ишонч йўқ. Мана, Самарқанддаги аҳвол...

Фото: Xabar.uz

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида блогер ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани уюштирилгани хабари берилганди.

Тадбирда пандемия сабаб 10 трлн. сўм бюждетга эга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилгани, унинг маблағлари мақсадли сарф этилиши борасида жамоатчиликда пайдо бўлаётган мантиқли шубҳалар хусусида ҳам гап бўлди.

Агентлик раҳбарининг маълум қилишича, жамғарма маблағларини мақсадли сарф этилишини ўрганиш жараёнида 50 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бундай ноқонуний ҳолатлар Санитария-эпидемология хизмати, соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кўпроқ учрамоқда. Самарқанд вилояти мисолида ўрганилганда 2 млрд. 600 млн. сўмдан зиёд маблағлар нотўғри сарфлангани ва талон-торож қилингани маълум бўлган.

Коронавирус билан касалланишга оид статистикага ҳам ишонч йўқ. Масалан, 5 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 2160 нафар фуқаро касаллангани, уларнинг 2017 нафар соғайгани айтилади. Ваҳоланки, айни пайтда вилоятда 1150 нафар фуқаро айни касалликдан азият чекмоқда...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби яқинда статистика билан боғлиқ шубҳаларни инкор этиб, касалларнинг сонини яширишдан маъно йўқ эканини билдирганди. Бугунги тадбир касал яширилса, иситмаси ошкор қилишини яна бир карра тасдиқлади-қўйди.

Алишер Шодмоновга саломлар бўлсин...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг