Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт ҳудудда янги беморлар аниқланди. 30 кишининг аҳволи ўта оғир

Тўрт ҳудудда янги беморлар аниқланди. 30 кишининг аҳволи ўта оғир

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафар Самарқанд вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 10 149 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

8 734 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг