Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳорнинг қайноқ тадбири — Tashkent Opera Festival-2022 тобора авж олмоқда!

Баҳорнинг қайноқ тадбири — Tashkent Opera Festival-2022 тобора авж олмоқда!

2022 йилда Тошкентда кўплаб қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтади. Мақсад — Тошкент шаҳри аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ва воқеа-ҳодисаларга бой ўтказишдир. Шунингдек, сайёҳларга халқимиз маданияти ва санъатининг энг сара намуналарини намойиш этиш, уларда Тошкентдаги саёҳати давомида энг яхши хотираларни қолдиришдир.

6-10 май кунлари тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари бетакрор гуллар байрами гўзаллигидан баҳраманд бўлишди, 8 май куни эса Тошкент опера фестивали бошланди. 29 майга қадар опера мухлислари Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон Катта театри олдидаги, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи, халқаро ва маҳаллий аэропортлар, метро станциялари, турли ресторанлар ва пойтахтнинг хиёбонларида  бўлиб ўтадиган концертларда қатнашишлари ва флешмоблар иштирокчисига айланишлари мумкин.

Опера фестивали тадбирлар жадвали ҳамда барча саволларингизга жавоб берадиган алоқа телефонлари Тошкент ҳокимлигининг расмий телеграм каналида мавжуд.

Барчани соат 19:30да Tashkent Opera Festival-2022да кутамиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг