Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ералаш» кўрсатуви асосчиси Борис Грачевский коронавирусдан вафот этди

«Ералаш» кўрсатуви асосчиси Борис Грачевский коронавирусдан вафот этди

Фото: «Известия»

Машҳур болалар тележурнали «Ералаш» («Аралаш») бадиий раҳбари ва асосчиларидан бири Борис Грачевский 71 ёшида шифохонада вафот этди.

Коронавирусга чалинган Грачевский 27 декабрь куни касалхонага келтирилган эди. Кейин уни жонлантириш бўлимига ўтказишган, сўнгра шифокорлар уни комага ўтказиб, ИВЛ-қурилмасига улашга мажбур бўлишганди.

11 январь куни ўзига келган Борис Грачевский имо-ишоралар билан мулоқот қилишни бошлаганди. Аммо кўп ўтмай аҳволи яна оғирлашиб, яна комага ўтказилганди. Шифокорлар унинг ҳолатини ўта оғир дея баҳолашганди.

Маълумот учун: «Аралаш» тележурналининг илк сони 1974 йилнинг 11 сентябрь куни эфирга узатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг