Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Кинематография марказига айланди

Ўзбекистон Кинематография марказига айланди

Таниқли киностудиялар ижодий ва ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириб, альянс тузишга қарор қилишди.

Душанбеда МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кенгаши бўлиб ўтди. Кенгаш ишида МДҲ давлатлари ва Грузиянинг етакчи киностудиялари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, «Ўзбекфильм» киноконцерни, «Тожикфильм» давлат муассасаси, «Беларусфильм» миллий киностудияси, Шакен Айманов номидаги «Қозоқфильм» киностудияси, «Санкт-Петербург ҳужжатли фильмлар студияси» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Грузия-Фильм» студияси, Молдова Миллий кинематография маркази, «Мосфильм», «Ленфильм» ва «Туркманфильм» киноконцернлари, «Лендок» студияси (Санкт-Петербург) ва бошқалар иштирок этишди.

Кенгаш аъзолари «МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари халқаро ижодий уюшмаси» ишчи номи остида альянс тузишга қарор қилишди. Ташкил этилган ишчи гуруҳга ассоциациянинг низоми ва тузилмасини шакллантириш, ҳужжатларни белгиланган тартибда Уюшма таъсисчилари давлатларининг давлат органлари билан келишиш вазифаси юклатилди.

«Беларусфильм» киностудияси бош директори Владимир Карачевский Ўзбекистонни ҳамкорликнинг ижобий намунаси сифатида кўрсатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи ярмида Россия билан ҳамкорликда яратилган 4 та фильм тақдимотини ўтказади, «Беларусфильм» киностудияси билан 2 та («Узбечка», «Казбек»), Қозоғистон билан 3 та («Қўшнилар», «Эшелонлар Шарққа кетади», «Қўрқут ота»), Тожикистон билан 2 та фильм («Жомий ва Навоий» ва «Кўринмас юлдуз») суратга олиш бўйича шартномалар имзолаган. “Бу ҳамкорлик сифатини ошириш, ўзаро бозорларга чиқиш, кино ишлаб чиқаришда ижодий ва иқтисодий ресурсларни бирлаштиришга қаратилган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

Биз Ўзбекистон билан биргаликда 1941-1943 йилларда Тошкентда яшаган, ўзбек шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфия билан дўст бўлган афсонавий Якуба Колоснинг 140 йиллигига бағишланган янги картина яратишни режалаштирганмиз. Шу билан бирга, биз бу ҳамкорлик тизимли ва мунтазам кўринишга эга бўлиши кераклигини тушунамиз. Бунинг учун янги механизмлар талаб этилади, шунинг учун ҳам биз кино ҳамжамиятини яратмоқдамиз ва Ўзбекистон тажрибасини асос қилиб олган ҳолда ҳамкорлик моделининг ушбу вариантини бир овоздан қабул қилдик», — дея таъкидлади «Беларусфильм» киностудияси бош директори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг