Халқаро медиа ҳоллда Киёси Курасаванинг «Дунёнинг бир чеккаси» фильми премьераси ва халқаро кинофестивал сарҳисоби бўлиб ўтди
20 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловлари билан боғлиқ сиёсий тадбирлар билан бир қаторда, маданий тадбирларни жамлаш учун самарали платформа сифатида хизмат қилаётган Халқаро медиа ҳоллда «Ипак йўли дудонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали натижалари» номли конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи кино мутахассислари, ОАВ вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фуджияму очиб беришди.
«Таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат раҳбари ташаббуси билан қайта тикланган кинофестивалнинг муваффақиятли ўтказилиши кўплаб мутахассислар ва ташкилотларнинг хизматидир, - деб таъкидлади Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. - Тошкент халқаро кинофестивали мамлакат кино саноати ривожига давлат ва қатор ташкилотлар томонидан амалга оширилган кенг кўламли сармоя сифатида хизмат қилади. Мазкур кинофестивални ўтказишда фаол қатнашган мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номидан фахрий ёрлиқлар топширишга қарор қилинди. Айниқса, кинофестивални тайёрлаш ва ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган хорижлик ҳамкасбларимизнинг хизматларини алоҳида таъкидлашни истардим», - дея таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов йиғилишнинг барча иштирокчиларига ва кинофестивални тайёрлашда фаол иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Ҳозирда ўзбек кинематографияси янада ривожланмоқда. Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси туфайли сўнгги беш йилда кино саноати улкан ютуқларга эришаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу каби фикрлар дунёнинг етакчи кино экспертларига тегишли. Шунингдек, кино соҳасининг ривожига мисол сифатида, капитал реконструкция қилинган «Ўзбекфильм» биносининг тақдимотини, 28 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги техник жиҳозларининг келтирилишини, янги Кино уйи, Кино музейи, олтита кинотеатр, Кино фондининг янги биноси ва ВГИК филиалининг очилишини, миллий фильмларнинг илк премьераларини, миллий кинематография дурдоналарининг хорижий мамлакатлардвн қайтарилишини, ўнлаб маҳорат дарслари ва учрашувларни, жаҳон кино юлдузларининг тақдимотлари ва тадбирларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Бу кино саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тасдиқлайдиган воқеаларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг улкан қўллаб -қувватлашининг ёрқин натижасидир», - деб таъкидлади Кинематография агентлиги бош директори.
Тадбир доирасида турли мамлакатлар киноижодкорлари иштирокида ZOOM конференция ўтказилди. Иштирокчилар кинофестиваль якунларини сарҳисоб қилишди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ушбу улкан кино тадбири ҳақида ўз фикрлари билан бўлишишди.
Zoom-конференцияда таниқли режиссёр Тимур Бекмамбетов, «Беларусфильм» киностудияси бош директори Владимир Карачевский, Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография бошқармаси директори Муктали Бектеналиев, қирғиз кино танқидчиси, кино тарихчиси, телебошловчи Гулбара Толомушова, Эроннинг IRIB Media Trade дистрибьюторлик компанияси ижрочи директори Алиреза Шахрухи, «Роскино» раҳбари Евгения Маркова, «Витторио Страда» жамғармаси раҳбари Ольга Страда иштирок этишди.
«Ҳар томонлама ажойиб тадбир ташкил этилгани учун Россия томони номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз ҳаммамиз Ўзбекистон қанчалик тез ва жадал ривожланиб бораётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз, биз катта муваффақиятларга, шу жумладан биргаликда амалга оширилаётган лойиларнинг муваффақиятига ишонамиз. Бу тўлқинни кўтарганингиз ва атрофдагиларга Ўзбекистон қандай куч ва потенциалга эгалигини эслатганингиз учун ташаккур», - деди Роскино раҳбари Евгения Маркова.
Режалар ҳақида гапирар экан, Евгения Маркова қуйдаги гапларни айтиб ўтди: «Россияга қайтганимиздан сўнг, биз дарҳол қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, кино соҳасидаги кесишув нуқталарини топиш ҳақида ўйлай бошладик. Санкт-Петербургда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ко-продукция бўйича йирик тадбир бўлиб ўтиши кутилмоқда».
«Беларусфильм» бош директори Владимир Карачевский ҳам Тошкент кинофестивалининг амалий аҳамиятини таъкидлаб, ўтказилган йирик тадбирга бағишланган фикрларини айтиб ўтди.
«Менинг юрагим Ўзбекистонда қолиб кетди, биз ҳали ҳам Тошкентда ўтказган кунларимиз ҳақидаги хотиралар билан яшаяпмиз. Беларусь делегацияси Тошкент халқаро кинофестивалига таклифнома учун самимий миннатдорчилик сўзларини етказишимни сўрашди. Тошкентда мен Минскда бўлиб ўтадиган «Листопад” кинофестивалида фойдаланиш мумкин бўлган жиҳатларни кўрдим. Кинофестивальда ўзбекистонлик меҳмонлар ва киноижодкорлар ҳам иштирок этишади. Шунингдек, биз ко-продукцион лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида музокаралар олиб бораяпмиз, ватандошингиз Топиволдиев ҳақида фильм суратга олишни ва Беларусьда "Ўзбекистон кино кунлари» ва Ўзбекистонда «Беларусь кино кунлари»ни ўтказишни режалаштиряпмиз», - деди Карачевский.
Италиянинг «Витторио Страда» жамғармаси раҳбари Олга Страда Тошкент халқаро кинофестивалини ҳақиқий илҳом манбаи деб атади.
«Кинофестивальнинг кўлами ҳаммада ижобий таассурот қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Италия билан ҳамкорликда кино маҳсулотларини яратиш бўйича бир нечта таклифлар келиб тушмоқда. Ўзбекистон - ҳар хил жанрдаги фильмлар учун ажойиб суратга олиш майдони сифатида хизмат қилиши мумкин, ўйлайманки, бу албатта хорижлик киноижодкорларни қизиқтиради», - деди Ольга Страда.
Тадбирнинг барча иштирокчилари навбатдаги «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалини интизорлик билан кутаётганларини таъкидлаб ўтишди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов барча иштирокчиларни келаси йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган кинофестивалга таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалида 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди, Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 40 та локациядан фойдаланилди. Люк Бессон, Стивен Сигал, Жерар Депардье, Тимур Бекмамбетов, Павел Прилучний, Никита Михалков, Рандҳир Капур, Мелиса Асли Памук, Нури Билиге Сейлан, Роб Минкофф, Франко Неро, Валтер Афанасьев, Алексей Чадов каби машҳур юлдузлар фестиваль меҳмони бўлишди.
Тадбир ташкилотчилари кинофестиваль меҳмонларининг фикрлари ва ушбу йирик кинофестивалнинг ёрқин воқеалари акс эттирилган махсус журнал нашр этилиши эълон қилишди.
Тадбир сўнгида япон режиссёри Киёси Курасаванинг «Дунёнинг бир чеккаси» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ушбу фильм ўзбек ва япон киноижодкорлари томнидан ҳамкорликда амалга оширилган илк лойиҳа ҳисобланади. Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияму таъкидлаганидек, «кинокартина воқеалари Ўзбекистонда содир бўлади. Фильм Япониядан Ўзбекистонга келган ва бу ерда дўстлар топиб, мамлакатни севиб қолган қиз ҳақида ҳикоя қилади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter