Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 мингдан ортиқ психотроп дорилар савдосининг олди олинди

3 мингдан ортиқ психотроп дорилар савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек ва Оққўрғон туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларида бир қатор шахслар кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган вақтда қўлга олинди.


Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар 1 000 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 25 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан яна 220 дона, уйидан эса 1 800 дона худди шу номдаги дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.


Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро 5 дона «Тропикомид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан яна сотиш учун мўлжалланган худди шу номдаги 103 дона дори воситаси топилган.

Мазкур икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг