Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади

Аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади. 

Бу борада қабул қилинган тегишли фармон билан, шунингдек:

  • оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;
  • оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар 1 тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади.

Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади.

Оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг