Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентга берган ваъдасининг устидан чиқди

Президентга берган ваъдасининг устидан чиқди

Наманганлик Анасхон Дедабоев маҳалла учун қураётган бино ва стадионни битказди.

Анасхон ака 2021 йил 19 феврал куни Президентнинг Наманган  вилоятига ташрифи чоғида тасодифан Шавкат Мирзиёев билан юз-юз суҳбатлашиб, маҳалласи учун ўз ҳисобидан МФЙ биноси ва мини стадион қуриб беришга ваъда берганди.

Президент «битгач расмлари билан менга хат ёзасан», деганди.

Куни кеча Анасхон Дедабоев Президент администрациясига бориб, унинг номига ёзилган мактуб ва бино расмларидан иборат фотоалбомни топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг