Андижонда Lacetti ЙТҲга учраб ёниб кетди
![Андижонда Lacetti ЙТҲга учраб ёниб кетди](http://static.xabar.uz/crop/4/2/720_460_95_4238007267.png)
Кеча 19 март куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида иккита автомабиль ўзаро тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 22:59 ларда Шаҳрихон туманидаги Андижон-Тошкент йўналишида юз берган. 2004 йилда туғилган Р.А. Lacetti автомобили билан мазкур йўналишда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Nexia билан тўқнашган.
Тўқнашув сабабли ёнғин келиб чиқиб, Lacetti автомобили тўлиқ ёнган. ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 23:11 да етиб бориб, 23:14 да ёнғин ўчирилган. Ҳозирда унинг зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter