Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензияси тўхтатилди

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензияси тўхтатилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва дори воситаларини бошқариш департаменти Ўзбекистонда 20 нафар болаланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» сиропини ишлаб чиқарувчи «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясининг лицензиясини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Moneycontrol хабар берди.

Лицензиянинг тўхтатилиши Ўзбекистонда болаларнинг «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиши оқибатида вафот этгани билан боғлиқ.

«Биз «Marion Biotech» компаниясининг дори ишлаб чиқариш лицензиясини тўхтатиб қўйдик. Компания Ноида шаҳрида жойлашган заводдаги ишлаб чиқариш қоидабузарликлари сабаблари тўғрисида биз томондан эълон қилинган огоҳлантиришга жавоб бермади», – дейди департамент ходими нашрга.

Расмийнинг сўзларига кўра, «Marion Biotech» асосчилари Ноида заводида ҳар хил турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун иккита лицензияга эга бўлган.

«Компания биологик ва биологик бўлмаган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун иккита турдаги лицензияга эга эди ва иккаласи ҳам кейинги огоҳлантиришгача тўхтатиб қўйилган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу препаратдан вафот этган болалар сони 20 нафарни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг