Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғиждувонда савдо маркази ёниб кетди

Ғиждувонда савдо маркази ёниб кетди

Бугун Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Мажмуанинг 400 квадрат метр майдони ёниб кетгани айтилмоқда.

«Дастлабки маълумотда 250 квадрат метр, кейинроқ эса 400 квадрат метр майдон зарарлангани тўғрисида билдирган эдик. Мутахассислар томонидан ёнғиндан сўнг олиб борилган ўрганишлар давомида эса икки қаватли савдо мажмуасининг «Б» блокидаги савдо дўконларининг 960 квадрат метр майдони ёниб кетган. Савдо мажмуасида жойлашган 61 та дўкон ва дўконлар ичидаги жиҳозлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ва порфюмерия буюмлари ёниб, зарарланган. Воқеа жойига вилоят ҳокими ва ўринбосарлари, вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар масъул ходимлари етиб борган. Экпертиза гуруҳи жалб этилган. Бироқ, ҳалигача ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда», – дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллоев.

Айни пайтда содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

«Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан савдо мажмуасининг «Б» блоки ертўла қисмидаги 64 та савдо дўкони ҳамда мажмуанинг 6000 квадрат метр майдони, ҳамда «А», «Б» блокларидаги ертўла қисми, шунингдек, биринчи қаватдаги жами 256 та савдо дўконлари  сақлаб қолинди», – деди Миржон Файзуллоев.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг