Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳокимиятдаги ҳамма ходимни ишдан олдим. Қибрайга ҳам тоза ҳаво кирсин» – Зоир Мирзаев

«Ҳокимиятдаги ҳамма ходимни ишдан олдим. Қибрайга ҳам тоза ҳаво кирсин» – Зоир Мирзаев

Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туман ҳокимиятидаги барча ходимларни нега ишдан олганига изоҳ берди.

«Мен нимага Қибрайда сессия бўлганда, туман ҳокимиятидаги ҳамма ходимни ишдан бўшатиб ташладим. Ўринбосарларнинг ҳаммаси ишдан олинди.

Эрталабдан бери менга Фейсбукдан кимни (Қибрайга) олиб келасиз деб, кесатиб ёзяпти. «Қўрқма, Қибрайни йигитларини, қизларини олиб келамиз», деб ёздим уларга», – дейди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, тумандаги масъуллар ерни сотиш ва қарорларни «подделка» қилишни ўзига касб қилиб олган.

«Энди майли, улар кўпчиликка маъқул келгандир. Кечирасиз-у, ер сотишни касб қилган бўлса, қарорни «подделка» қилишни касб қилган бўлса, энди туман ҳокими шунинг учун жавоб беряпти.

Умуман маълумотлар тўғри келмайди. Ариза ва шикоятлар билан қаноатлаштириш даражаси 28 %. Аризага жавоб бермаган. Инвестиция дастурига кирган объектнинг назорати йўқ. Мактаб, боғчалар устидан назорат йўқ, ҳамма нарса гапда фақат. Биттасига тегсез, 90 та одам телефон қилади. Мен кеча телефон қилганларга «Сал Қибрайга ҳам тоза қон, ҳаво кирсин-чи», деб айтдим», — дейди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 август куни Адлия маслаҳатчиси Рашидов Музаффар Аброрович Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланган эди.

Туманнинг собиқ ҳокими Мирагзам Миркасимов инвестиция, саноат соҳасида йўл қўйган камчиликлари боис давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда лавозимидан озод қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг