Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб директорига қўпол муомалада бўлган ИИБ ходимига ҳуқуқий баҳо берилади

Мактаб директорига қўпол муомалада бўлган ИИБ ходимига ҳуқуқий баҳо берилади

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқандда ИИБ ходими пиёдалар йўлакчасидан болаларни ўтказаётган мактаб директорига қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 3-мактаб олдида содир бўлган.

Видеода ўзини мактаб директори деб таништирган шахс кўчанинг нариги тарафидан мактабга келаётган болаларни пиёдалар йўлакчасидан ўтказиш учун йўлнинг ўртасига чиқиб икки томондан ҳаракатланиб келаётган машиналарни тўхтатгани тасвирланган.

Тойлоқ туманида ИИБ ходими ва мактаб директори ўртасида юзага келган келишмовчилик ҳолати вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилиб, натижаси жамоатчиликка маълум қилинади. Ўрганишга ОАВ вакиллари ҳам жалб этилади. Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларини бузилганлиги ҳолати ҳам ЙҲХБ томонидан кўриб чиқилади, дейилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг