Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони «Ҳайратон – Наибобод – Мозори Шариф» темир йўл линияси қурилишини якунлади

Ўзбекистон томони «Ҳайратон – Наибобод – Мозори Шариф» темир йўл линияси қурилишини якунлади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Афғонистонда Ҳайратон – Наибобод – Мозори Шариф темир йўл линияси қурилишини якунлади.

Афғонистонда «Найбобод» темир йўл вокзали очилди, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Афғонистон темир йўл бошқармаси билан тузилган шартнома асосида «Ҳайратон – Наибобод – Мозори Шариф» йўналиши қайта тикланди.

Маросим давомида станцияга биринчи юк вагонлари етиб келди. «Ўзбекистон темир йўллари» 2010 йил ноябр ойида Ҳайратондан Мозори Шарифгача бўлган линия қурган эди. Унинг узунлиги 75 километр, лойиҳа қиймати эса 129 миллион доллар. «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонаси «Сўғдиёна Транс» 2011 йил декабр ойида ушбу йўналишни Афғонистонда ишлатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Қайта тикланган линиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раҳбарининг биринчи ўринбосари Раҳметов Ҳикматулла иштирок этди.

Афғонистон томонидан бош вазир ўринбосари Алҳаж Мулла Абдул Ғани Бародар, Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо, жамоат ишлари вазири Ал-Ҳаж Муҳаммад Исо, жамоат ишлари вазирининг темир йўл ишлари бўйича ўринбосари Алҳаж Бахтулраҳмон Шарафат ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Қайд этилишича, яқин келажакда темир йўл Ўзбекистон чегарасидаги Ҳайратонни Мозори Шариф аэропорти билан боғлайди, шундан сўнг Покистон чегарасигача Трансафғон темир йўли қурилиши бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг