Қашқадарёда ўрмон хўжалиги ходимларига прокуратура иш очди
Қашқадарё вилояти Муборак тумани ўрмон хўжалиги моддий жавобгар шахслари томонидан ўзига ишониб топширилган мол-мулкларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тергов якуни бўйича ахборот берилади. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган», – дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter