Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ҳам Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди

Қозоғистонда ҳам Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳридаги Жумабек Ташенов номидаги университети қошида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди.

«Дунё» АА берган маълумотга кўра, ушбу марказ қўшни давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти ўртасида тузилган Ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилган. 

Қайд этилишича, мазкур университетда «Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари» дастури асосида бакалавр ва магистрлар тайёрланяпти.

Қозоғистон томони Ўзбек тили ва маданияти марказининг ташкил этишда муносиб ҳисса қўшган Андижон давлат педагогика институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, ушбу марказнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган таълим ва маданият соҳаларидаги ўзаро муносабатларни амалий мазмун билан бойитишини қайд этдилар.

Эслатиб ўтамиз, яқинда дунёнинг энг қадимий таълим ва тадқиқот муассасаларидан бири – Оксфорд университетида ҳам Ўзбек тили маркази очилди. Марказ 2024 йил январдан бошлаб илк талабаларни қабул қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг