Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аҳоли пулларини ўзлаштиришда гумонланган икки мансабдор қамалди

Тошкентда аҳоли пулларини ўзлаштиришда гумонланган икки мансабдор қамалди

Тошкент шаҳрида аҳолидан йиғилган катта миқдордаги мажбурий бадал тушумларини «Менинг уйим» биллинг тизимидан ўтказмай, ноқонуний равишда талон-торож қилган уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари қўлга олинди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли мурожаатларига асосан олиб борилган ўрганиш ишларида Тошкент шаҳри Учтепа туманида фаолият юритган бошқарув ташкилоти раҳбари О.О. аҳоли маблағларини банк ҳисоб рақами орқали кирим қилмасдан, ноқонуний ўзлаштиргани ва 247 млн сўмга яқин маблағни талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида фаолият юритган бошқарув ташкилотларидан бири раҳбари А.К. 2021-2022 йиллар давомида мажбурий бадал тўловни амалга ошириш учун аҳолидан ундирилган 154 млн сўм маблағни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжига ўзлаштириб юборганлиги фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Мазкур жиноий хатти-ҳаракатлар соҳада назорат тизимини янада кучайтириш заруратини туғдирмоқда. Шу маънода жойларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, бошқарув ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз», – дейилади Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг