Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг қадимий маҳаллаларида арт-резиденциялар очилди (фото)

Тошкентнинг қадимий маҳаллаларида арт-резиденциялар очилди (фото)

Жорий йил 3 октябр куни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилган «Намуна» ва «Ҳасти Имом» тарихий маҳаллаларида арт-резиденцияларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг расмий каналида бу ҳақда ёзар экан, «арт-резиденциялар Тошкентнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ижодий муҳитини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам» эканини таъкидлайди.

«Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ҳамда бошқа мамлакатларнинг ижодкор ва ҳунармандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Арт-резиденсия тажриба алмашиш, маданиятлараро мулоқот ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш платформасига айланади», – дейди Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг