Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёш китобхон» ғолибига автомашина совға қилинди

«Ёш китобхон» ғолибига автомашина совға қилинди

«Ёш китобхон» танловининг республика босқичида 15-19 ёш тоифаси бўйича баҳслар якунланди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган танлов якунида энг билимдон ёшлар аниқланиб, уларга Президент совғаси – электромобил ва пул мукофотлари топширилди.

Танловнинг бош совринини 340.3 балл билан Тошкент шаҳридан Огулжерен Халдурдиева қўлга киритди – BYD Chazor электромобили.

2-ўрин эса 301.7 балл билан сирдарёлик Шаҳнозабону Муродовага насиб қилди ва унга 75 миллион сўм пул мукофоти берилди.

Самарқанд вилоятидан қатнашган Моҳинур Мухторова эса 296 балл билан 3-ўринга муносиб топилган ва унга 50 миллион сўм пул мукофоти топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг