Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 тилни билувчи инсондан 10 та бебаҳо маслаҳат

16 тилни билувчи инсондан 10 та бебаҳо маслаҳат

Като Ломб

Като Ломб — венгриялик профессионал таржимон, жуда кўп тилларни билади. Кўп тилларни дарсликлар ва бадиий адабиётлар устида ишлаб, мустақил ўрганган. У тил ўрганиш усулларини ўзининг «Мен тилларни қандай ўрганаман» китобида жамлаган.

1. Тил билан ҳар куни шуғулланинг. Агар вақтингиз тиғизми, унда 10 дақиқа ажратинг. Эрталаб — шуғулланиш учун энг яхши пайт.

2. Ҳеч бир сўзни асосий матндан алоҳида ёдлашга уринманг.

3. Ҳаётда энг кўп ишлатишга тўғри келадиган ибораларни кўчириб олинг ва ёдланг.

4. Кўзингиз тушган ҳамма нарсани хаёлан таржима қилишга ҳаракат қилинг: реклама ёзуви, кўчадаги эълон, қулоққа тасодифан чалинган гаплар... Бундан ҳатто чарчаган мия ҳам дам олади.

5. Тил ўрганиш хоҳишингиз тез сўниб бораётган бўлса, тиришишни бас қилинг, аммо ўрганишни ташлаб қўйманг. Бошқачароқ тактика танланг: китоб ўқиётган бўлсангиз аудиога ўтинг, дарсликни қўйиб, луғатни қўлга олинг ва ҳоказо.

6. Устоз тузатиб берган нарсаларнигина қатъий ёдлаш керак. Ўзингизнинг бехатолиги ишончсиз машқларингизни ёдлашга уринманг: тинмай такрорлаш оқибатида мана шу хатолар хотирангизга ўрнашиб қолади. Айниқса, бу тавсия ёлғиз шуғулланувчилар учун жуда зарур.

7. Тайёр ибораларни, идиоматик сўз бирикмаларини 1-шахсда ёзиб олинг ва ёдланг.

8. Хорижий тил — бир пайтнинг ўзида ҳамма томонидан ҳужум қилиниб, забт этилиши лозим бўлган қалъа: газеталар ўқиш, радио тинглаш, таржима қилинмаган фильмларни томоша қилиш, хорижий тилдаги лекцияларда қатнашиш, қўлланмалардан фойдаланиш, хорижликлар билан ёзишмалар олиб бориш, ажнабий дўстлар орттириш — ҳаммаси керак.

9. Гапиришдан, хато қилишдан қўрқманг, аксинча, хатонгиз нимадалигини ва уни тузатишларини сўранг. Энг асосийси, сизни «тузатишса» хафа бўлманг.

10. Нима бўлганда ҳам мақсадингизга эришишингизга, бунинг учун иродангиз етарли эканига, тилларни ўрганишга қобилиятингиз етарли эканига ўзингизни ишонтиринг.


Като Ломб тилни ўзлаштириш натижасини аниқловчи оддий формулани ҳам ишлаб чиққан:

Сарфланган вақт + қизиқиш = натижа

ёки янаям аниқроқ ифодалаганда:

(сарфланган вақт + қизиқиш) / уялиш (хато қилишдан қўрқиш) = натижа.


Като Ломб инглиз, француз, немис, рус тилларида эркин (она тили — венгр тили даражасида) гапирган, ўқиган, ёзган. Итальян, испан, япон, хитой, поляк тилларини яхши тушунган ва сўзлашган. Болгар, румин, словак, украин, дан, лотин тилларида луғат ёрдамида мутолаа қила олган.

Дарвоқе, 86 ёшли Като Ломб 54 ёшли танишини учратиб қолганида унга шундай деган экан: «Стив, сен жуда ёшсан! Ҳали қанча тилни ўрганишинг мумкин-а!»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг