Озиш учун қанча югуриш керак?
Югуриш — жисмоний машқлар орасида энг ҳаммабоп ва камхаржи, хоҳиш бўлса бас. Танада моддалар алмашинувини яхшилаб, озишда ёрдам беради, қоматни ростлайди. Хўш, озиш учун кунига қанча югуриш керак?
Озиш учун қанча масофага югуриш ҳар бир инсоннинг вазни, метаболизм (моддалар алмашинуви), қандай парҳездалиги ва жисмоний ҳолатига қараб белгиланади. Қолаверса, вазннинг камайишида машғулотларнинг муттасиллиги ва қанча вақт давом этиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга, дейишмоқда мутахассислар.
Умумий тавсия озиш учун ҳафтасига 150 дақиқадан кам бўлмаган ўртача тезликдаги югуришни ўз ичига олади. Яъни тахминан кунига 30 дақиқадан, ҳафтасига беш кун югуриш, дегани. Мабодо янаям кўпроқ озмоқчи бўлсангиз, югуриш дақиқалари ва машғулотлар сонини кўпайтиришингизга тўғри келади.
Нисбатан қисқа вақт ичида кўпроқ калорияларни ёқишда юқори интенсив интервал машғулотлар дастури (HIIT) сизга кўмакка келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter