Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор семиришнинг асосий сабабларидан бирини маълум қилди

Шифокор семиришнинг асосий сабабларидан бирини маълум қилди

Фото: «Gorodokboxing.com»

Шифокор-диетолог Елена Мотова уйқу сифати ва давомийлиги билан одамнинг вазни ўртасида боғлиқлик борлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, одам қанча кўп кам ухласа, ортиқча вазн тўплаш хавфи шунча юқори бўлади.

«Тадқиқот натижаларига кўра, чарчаганимизда ва уйқуга тўймаганимизда кўпроқ овқатланамиз ва асосан калорияли таомларни танлаймиз. Ушбу тамойилни изоҳловчи гормонал гипотеза мавжуд: уйқу етишмовчилиги лептин ва грелин гормонлари ишлаб чиқарилишига шундай таъсир қиладики, бу иштаҳанинг ошишига олиб келиши мумкин», — деб тушунтирди эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг