Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 майдан Тошкент метроси «Ер усти ҳалқа йўли»нинг иш вақти ўзгарди

1 майдан Тошкент метроси «Ер усти ҳалқа йўли»нинг иш вақти ўзгарди

Фото: Xabar.uz

Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақти кенгайтирилди. «Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, 2026 йил 1 майдан бошлаб «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати эрталаб соат 05:00 дан йўлга қўйилди.

Аввал мазкур йўналишда поездлар 06:00 дан 23:00 гача ҳаракатланар эди. Янги тартибга кўра, ҳаракат вақти бир соатга эртароқ бошланиб, кечқурун соат 23:00 гача давом этади.

Маълумот учун, метрополитеннинг бошқа йўналишларида амалдаги жадвал сақланиб қолган. Жумладан, Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод йўналишларида поездлар ҳар куни соат 05:00 дан тунги 00:00 гача ҳаракатланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг