Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 октябрдан педагог ходимларнинг маоши 15 фоизга оширилади

1 октябрдан педагог ходимларнинг маоши 15 фоизга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан ўтказилаётган учрашув давомида ўқитувчиларнинг маоши 15 фоизга оширилишини маълум қилди.

– Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз. Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик, – деди давлат раҳбари.

Президент томонидан таъкидланишича, келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

– Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг