10 июлдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади

10 июлдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабул қилинади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш мумкин.
Талаблар:
- Камида 30 балл (ижтимоий мезонлар асосида);
- Ўртача даромад (ойига) ҳудудларда: 3 118 500 – 9 240 000 сўм; Тошкентда: 3 118 500 – 10 626 000 сўм.
Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги лозим.
Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.
Эслатма: Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter