10 мингга яқин экспресс-тест олиб келинди

Бугун, 19 август куни «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антителаларни аниқлайдиган 9 600 донадан ортиқ экспресс-тестлар топширилди.
Ушбу экспресс-тестлар хорижий ҳамкор томонидан «Тараққиёт стратегияси» марказига беғараз тақдим қилинди ва Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида оперативликни таъминлаб, беморларни ўз вақтида аниқлаш ва қисқа муддатларда зарур чоралар кўриш имконини беришини айтди.
Ушбу экспресс-тестлар мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter