Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда аксарият мамлакатларнинг олтин-валюта захиралари кўпаймади

2022 йилда аксарият мамлакатларнинг олтин-валюта захиралари кўпаймади

Фото: Xabar.uz

«РИА Новости» ёзишича, ҳеч бир мамлакат 2022 йилда халқаро (олтин-валюта) захираларини сезиларли даражада кўпайтира олмади.

Миллий марказий банкларнинг 2022 йил январ–октябр ойларидаги маълумотлари таҳлили умумий ўсиш $10 миллиарддан ошмаганини кўрсатмоқда. Ўтган йили захираларнинг энг жиддий пасайиши Швейцария ва Хитойда кузатилди.

Пуллик қийматда захиралари $226,6 миллиард (20 фоиз) қисқарган Швейцария эндиликда триллионер-мамлакатлар (Хитой-Япония-Швейцария) учлигини тарк этди, Хитой захиралари эса 2022 йилнинг шу даврида $211,5 млрд қисқарди.

Бу борада учинчи мамлакат — Япония (захиралар қисқариши — $211,2 миллиард доллар). Сингапурда қисқариш — $135,6 млрд, Ҳиндистонда — $102,5, Россияда — $83,4 млрд, Буюк Британияда — $42,9 млрд.

Фоиз ҳисобида энг йирик қисқариш Шри-Ланкага тегишли. Оғир иқтисодий инқирозни бошдан ўтказаётган ушбу мамлакат 2022 йилда халқаро захираларининг 46 фоизидан айрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас