Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилнинг энг арзон флагмани тақдим этилди — Moto X40

2023 йилнинг энг арзон флагмани тақдим этилди — Moto X40

Motorola компанияси (Хитой) Snapdragon 8 Gen 2 процессорида ишловчи Moto X40 флагман смартфонини тақдим этди. Android Authority ёзишича, бу 2023 йилда сотувга чиқариладиган флагманлар орасида энг арзони.

Қурилма 6,7 дюймли OLED-экранга эга (Full HD+), янгиланиш суръати — 165 Гц.

Асосий ва ултракенгбурчакли камералари — 50 МП, қўшалоқ оптик яқинлашувни таъминловчи телеобъективи — 12 МП. Фронтал камераси — 60 МП.

Moto X40 смартфони 15 Вт тезкор симсиз қувватлаш ҳамда 125 Вт тезкор симли қувватлаш имкониятига эга. Аккумулятори — 4 600 мАс. Унинг 50 фоиз тўлиши учун 7 дақиқа сарфланади.

Нархи:

  • 8/128 ГБ — 490 доллар
  • 8/256 ГБ — 530 доллар
  • 12/256 ГБ — 575 доллар
  • 12/512 ГБ — 620 доллар.

Смартфон 22 декабрда Хитойда сотувга чиқади. Глобал бозорда 2023 йил бошида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас