24 декабрь фотохроникаси: 278 миллион бемор, мажбурий эмлаш, Пеленинг қайтиши ва бошқалар

24 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

Жаҳонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари сони пандемия даврида 278 миллиондан ошди. Ковид оқибатида касалланганларнинг 5 386 666 нафари вафот этган.

Жанубий Кореяда 24 йилга қамалган собиқ президент Пак Кин Хе афв этилди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 60 ёшни қаршилади.

Google (Alphabet Inc.), Intel ва General Motors компаниялари коронавируснинг янги тўлқини сабабли CES 2022 кўргазмасида бевосита қатнашмайдиган бўлди.

Эквадор коронавирусга қарши вакцинацияни мамлакатнинг барча аҳолиси учун мажбурий қилди.

Пеле Янги йилни уйида, оиласи даврасида қарши олади. Футбол афсонаси 8 декабрь куни шифохонага ётқизилган ва кейинчалик ичагидаги ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланган эди. Шифокорларнинг фикрича, 81 ёшли Пеленинг ҳолати барқарор, даволанишни уйида давом эттириши мумкин.

ФОТО: EPA/VOSTOCK-PHOTO
Бангладешда паромда чиққан ёнғин оқибатида камида 39 киши ҳалок бўлди.

Хитойнинг Гонконг университети кампус ҳудудидан Тяньаньмэнь (Пекин) майдонида исёнчиларни ҳайдашнинг юзлаб қурбонларига ўрнатилган «Демократия маъбуди» ҳайкали олиб ташланди.

Ҳиндистонда Санта-Клаус трамвайи йўлга қўйилди, унда бебош болалар ва ноодатий хусусиятли кишилар сайр қилиши мумкин.

Канберра (Австралия)да COVID-тест олиш жараёни.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter