Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

30 августда ҳам коронавирусга чалинганлардан кўра тузалганлар кўп бўлди

30 августда ҳам коронавирусга чалинганлардан кўра тузалганлар кўп бўлди

ССВ хабарига кўра, шу йилнинг 30 август куни мамлакатимизда 368 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида жами 460 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 528 нафар бемордан 38 819 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2394 нафар бемордан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг