Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 март учун об-ҳаво маълумоти: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

5 март учун об-ҳаво маълумоти: айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 5 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 11-13° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечаси 5 мартда кучаяди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг