Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

500 юртдошимиз коронавирусни юқтириб олди

500 юртдошимиз коронавирусни юқтириб олди

Фото: «Anhor.uz»

2021 йил 25 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172090 (+502) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон, 5 нафари Бухоро, 9 нафари Жиззах, 5 нафари Қашқадарё, 4 нафари Навоий, 17 нафари Наманган, 46 нафари Самарқанд, 17 нафари Сирдарё, 19 нафари Сурхондарё, 21 нафари Фарғона, 8 нафари Хоразм, 108 нафари Тошкент вилоятларида, 205 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 23, Бухоро вилоятида 5, Жиззах вилоятида 9, Қашқадарё вилоятида 6, Навоий вилоятида 3, Самарқанд вилоятида 54, Сурхондарё вилоятида 17, Фарғона вилоятида 28, Хоразм вилоятида 107, Тошкент вилоятида 113, Тошкент шаҳрида 403 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 166781 (+768) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1222 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг