Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 та хўжалик юритувчи субъектнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

6 та хўжалик юритувчи субъектнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

2025 йил 1 апрелдан 6 та хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади.

Бу борада Президентнинг «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-35-сон фармони қабул қилинди.

Улар қуйидагилар:

  • «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;
  • «Ўзинжиниринг» лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;
  • «Миллий PR-маркази» ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;
  • «Sag agro МТП» МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;
  • «Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.
  • «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУКнинг туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги устидан инспекция назоратини ўтказиш вазифаси Туризм қўмитасига ўтказилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг