Aбдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи қирғиз тилида нашр этилди

Бишкекда қирғиз тилида чоп этилган "Ўткан кунлар" романининг тақдимоти бўлиб ўтди.
“Романнинг қирғиз тилидаги таржимаси ёзувчи ва таржимонлардан иборат ижодий гуруҳ томонидан амалга оширилди. Асосий таржима ишларини адабиётшунос ва таржимон Учқун Абдулазизов бажарган”, — дейилади хабарда.
Тадбирда қирғизистонлик иштирокчилар "Ўткан кунлар" романининг қирғиз тилига ўгирилгани тарихий воқеа бўлгани ва ушбу асарни қирғиз халқи севиб мутолаа қилишини айтиб ўтишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter