Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда тинчлик ўрнатишда бош ролни афғонлар ўйнаши лозим. Ўзбекистон ТИВ баёноти

Афғонистонда тинчлик ўрнатишда бош ролни афғонлар ўйнаши лозим. Ўзбекистон ТИВ баёноти

Фото: Refugeesmigrants.un.org

Ўзбекистон Доҳадаги (Қатар) афғонлараро конференция қарорларини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди.

Томонларнинг афғонлараро кенг қамровли музокаралар орқали барқарор тинчликка эришишга содиқлиги Афғонистон муаммосини ҳал қилишнинг ягона тўғри йўлидир.

Ўзбекистон доим тинчлик жараёни мамлакатнинг барча сиёсий кучлари ва этник гуруҳларини қамраб олиши керак деган қатъий фикрда бўлган. Бунда бош ролни афғонларнинг ўзлари ўйнаши керак.

Мамлакатда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш бўйича сиёсий жараён афғонларнинг ўзлари томонидан ҳамда Афғонистон халқи раҳбарлигида амалга оширилиши лозим.

Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни бундан кейин ҳам давом эттиришга тайёр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг