Афғонистонда «Толибон» ҳужуми оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Лоҳар вилоятидаги полиция марказига уюштирилган бомбали ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, шундан 6 нафари полиция ходимидир. Саккиз киши яраланди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Лоҳар ички ишлар бошқармаси мутасаддиси Шоҳпур Аҳмадзайнинг айтишича, бомба юкланган машина Пул Олам шаҳридаги полиция марказига бостириб кириши асносида портлаб кетган. Уч киши ичкарига кириб ўт очган.
Қуролли тўқнашувда ҳужум қилганлар йўқ қилинган.
«Толибон» жангарилари қўпорувчилик учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter