Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда хорижий валюталарни ишлатиш тақиқланди

Афғонистонда хорижий валюталарни ишлатиш тақиқланди

Фото: «Новая газета»

Афғонистонда ҳукуматни эгаллаган «Толибон» ҳаракати мамлакат ичкарисидаги савдо-сотиқ ишларида хориж валютасидан фойдаланишни тақиқлади.

«Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва миллий манфаатлар барча афғонлар исталган транзакцияда фақат афғоний (миллий валюта — таҳр.)ни ишлатишларини талаб этади», — дея ушбу қарорни изоҳлади  «Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулло Мужоҳид.

Афғонистон ҳукумати тегишли фармонни имзолаган. Риоя этмаганлар жавобгарликка тортилиши маълум қилинган.

Афғонистон ОАВ хабарларига кўра, Марказий банк пул ўтказмаларини фақат миллий валютада ўтказишга рухсат берган, чунки мамлакатда АҚШ доллари тақчиллиги юзага келган.

«Толибон» ҳаракати Кобулни ўз назоратига олганидан сўнг АҚШ кўрсатмасига мувофиқ ғарб банклари Афғонистоннинг чет элдаги активларини музлатиб қўйган, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Европа иттифоқи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг