Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши секинлашди

Аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши секинлашди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 фоизга ўсди.

Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 фоизга ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос дарига нисбатан 1,7 фоизга секинлашган.

Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари:

— 2018 йил январь-сентябрь – 3,8 фоиз;

— 2019 йил январь-сентябрь – 3,7 фоиз;

— 2020 йил январь-сентябрь – -1,4 фоиз;

— 2021 йил январь-сентябрь – 5,3 фоиз;

— 2022 йил январь-сентябрь – 3,6 фоиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг