Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Академик Жорес Алферов вафот этди

Академик Жорес Алферов вафот этди

Фото: «РИА Новости»

Нобель мукофоти лауреати, Академик университет академиги ва ректори Жорес Алферов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Жорес Алферов 2000 йили физика йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритган. У ишлаб чиққан яримўтказгичлар гетеротузилмаси ва тезкор микроэлектрон компонентлар жаҳон илм-фан жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланганди.

Алферов 1991 йилдан 2017 йилгача Россия Фанлар академияси вице-президенти бўлган. 1995 йилдан эса Давлат думаси депутати сифатида фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг