Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ален Делон: «Мен кетяпман, барчага раҳмат!» (видео)

Ален Делон: «Мен кетяпман, барчага раҳмат!» (видео)

Фото: «RT»

«Euronews» хабар беришича, Канн кинофестивалида француз киноюлдузи, 83 ёшли Ален Делонга кинематографга қўшган ҳиссаси учун «Олтин палма шохи» топширилди. Актёр мукофотни ўз қизи, актриса Анушкадан қабул қилиб оларкан, кўз ёшларини тўхтатиб қола олмади.

Делон 90 дан ортиқ фильмларда суратга тушган, бироқ Каннда уни биронта мукофотга лойиқ топишмаганди.

«Энди иш бошлаганимда ўзингга ёққан иш билан шуғулланиш қийин бўлади, дейишганди. Аммо бундай эмас. Чин машаққат — эътибордан қолмаслик. Мен 62 йил мобайнида буни уддаладим. Энди яна бир оғир иш қилмоқчиман — кетиш. Мен кетяпман, барчага раҳмат!», — деди актёр.

Канн фестивали ташкилий қўмитаси раҳбари Тьерри Фремо Ален Делонга «сайёравий кўламдаги тирик афсона» дея таъриф берди.

Маълумот учун: Ален Делон «Тутилиш» (реж.: Микеланжело Антониони, 1962), «Қизил доира» (реж.: Жан-Пьер Мельвилл, 1970), «Бассейн» (Жак Дере, 1968), «Ёрқин қуёшда» (реж.: Рене Клеман, 1960) фильмларида суратга тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг