Алимент учун ушланган ота йўллардаги «ашаддий қоидабузар» бўлиб чиқди

Наманганда алимент қарздорлиги бўйича қидирувда бўлган шахс йўл ҳаракати қоидаларини ҳам мунтазам бузиб келганлиги аниқланди. Мазкур шахс нафақат фарзанд олдидаги бурчи, балки автотранспортида ҳам анча-мунча қарзи йиғилиб қолган.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ва йўл ҳаракати инспекторлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс бир неча йилдан буён фарзандига тегишли алимент тўловларини амалга оширмаган. Бундан ташқари, у бошқарувида бўлган автотранспорт воситасига 15 марта қоидаларни бузганлиги учун жарималар қўлланилган, бироқ тўламаган.
Тадбир давомида транспорт воситаси жарима майдончасига, алиментдан қарзи бор ҳайдовчи эса МИБ органларига олиб келинди.
Ҳозирда қарздорга нисбатан фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлагани учун маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter