Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка Эронни 11 сентябрь фожиаси қурбонлари оиласига товон тўлашга мажбур деб топди

Америка Эронни 11 сентябрь фожиаси қурбонлари оиласига товон тўлашга мажбур деб топди

Фото:«Frontnews.eu»

Америка суди Эронни 11 сентябрь фожиаси қурбонлари оиласига миллиардлаб доллар товон тўлашга мажбур деб топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Суд қарорига кўра Эрон давлати, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ва Эрон марказий банки 1008 нафар кишининг ўлимида айбдор деб топилди. Шу туфайли Эрон ҳукумати ҳалок бўлганлар оиласига товон пули тўлашга мажбур.

Компенсация миқдори қариндошлик даражасига қараб белгиланади. Марҳумнинг турмуш ўртоғига 12,5 миллион доллар, ота-онаси ва фарзандларига 8,5 миллион доллар, ака-сингилларига 4,25 миллион доллардан тўланиши кўзда тутилган.

11 сентябрь кунги терактлар бўйича махсус комиссия ҳодисанинг Эронга бевосита боғлиқлигига далил топа олмаган бўлса-да, Нью-Йорк суди Теҳроннинг гўёки террорчи гуруҳга моддий кўмак берганини етарли далил деб ҳисоблади.

Нашрнинг таъкидлашича, Теҳрон Америка суди белгилаган суммани тўламаслиги мумкин, аммо қурбонларнинг яқин қариндошлари АҚШ томонидан Эрон компаниялари ва фуқароларидан олинган тўловларга даъво қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг