Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Чикаго шаҳри йўқ бўлиб кетиши мумкин

АҚШнинг Чикаго шаҳри йўқ бўлиб кетиши мумкин

Сўнгги беш йил ичида кучли ёғингарчилик бўлиб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар натижасида АҚШнинг Чикаго шаҳри йўқ бўлиб кетиши башорат қилинмоқда. Бу ҳақда CNBCга асосланиб Мир24 телеканали маълум қилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, нафақат тез-тез ёғадиган ёғингарчилик, балки қурғоқчилик ҳам шаҳарга жиддий зарар етказмоқда. Бу маҳаллий Чикаго дарёси ва Мичиган кўлидаги сув сатҳининг кескин ўзгаришига олиб келади. Шаҳарда тошқин чоғида ишга тушадиган тизим мавжуд, аммо яқин йилларда шундай кучли ёмғир ёғдики, биринчи марта бу тизим ишламаган.

Ўтган қиш мавсумида кучли ёмғирлар фонида кўлда сув сатҳи рекорд даражага етган. Шу сабабли пайдо бўлган тўлқинлар маҳаллий автомобил йўлини ва шаҳардаги биноларнинг учинчи қаватига кўтарилган. Дарё тошқини оқибатида Чикаго шаҳар марказига электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Мутахассисларнинг фикрича, иқлим ўзгариши кучли ёғингарчиликни келтириб чиқармоқда, бу эса келажакда Чикаго учун янада ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Уларнинг фикрича, энг катта хавф табиий ўзгаришларнинг сув сатҳига таъсир қилиши, шаҳар инфратузилмаси, қирғоқлари ва уй-жойлари энди бу ўзгариларга бардош бера олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг