Амударё атрофларидаги ўрмонлар майдони охирги ўн йилликларда 5 бараварга қисқариб кетган
Ўтган аср ўрталаридан буён Марказий Осиёда ўрмонлар майдони 4-5 бараварга қисқарган. Саксовулзорлар ва тўқайлар энг кучли антропоген босимга учраган. Бу ҳақда БМТ маълумотларига таяниб «Иқтисодий шарҳ» журналининг навбатдаги сонида маълум қилинди.
Қайд этилишича, биргина Амударё атрофларида ўрмонлар майдони охирги ўн йилликларда 150 минг гектардан 22-23 минг гектаргача қисқарган.
«Бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда», – дейилади мақолада.
Шунингдек, республика ўрмон фонди тоғ, тўқай (дарё бўйидаги) ва чўл ўрмонларидан ташкил топган бўлиб, улар мамлакат ҳудудининг 26,7 фоизи ёки 11 975,2 минг гектар майдонда жойлашган, шундан 3 235,7 минг гектар ҳудуд ўрмонлар билан қопланган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эса 588 гектар «яшил боғлар», 622 гектар «яшил жамоат парклари», шунингдек, Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами 40 км масофада «яшил белбоғ»лар барпо этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter