Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анъанавий хитойча тўй 30 миллион долларга тушди

Анъанавий хитойча тўй 30 миллион долларга тушди

фото: 120.su

Дабдабага ўчлик фақат бизнинг бош оғриғимиз эмас экан.

Путиян шаҳрида (Хитой, Фуцзиян вилояти) ўтказилган тўй нақ фестивалга айланиб кетди ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланди – 30 миллион доллар сарфланган тўй бошқаларда ҳайрат уйғотди.

Ғайриоддий байрам-тўй куёв оиласининг мармар уйидаги муҳташам – шифти аждар ва қақнус ҳайкаллари билан безатилган залида бўлиб ўтди. Меҳмонлар нафақат қадимий рақслар ижросини томоша қилишди, балки ноз-неъматлар – қирол қисқичбақаси, акула шўрваси, қуш уяларидан қилинган таом, қисқичбақасимон балиқларни тановвул қилишди. Хитойнинг элита спиртининг ўзи тўй ташкилотчиларига 210 минг долларга тушди.

Аммо ижтимоий тармоқ «шарҳловчи»лари асосан эътиборни  келинга қаратишди. Аниқроғи, юзга яқин олтин халқалар билан безатилган ажойиб бўйинбоғни кўтариб туриш учун ҳатто келин эгилиб қолган эдида.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг