Андижон. Ўқитувчиларни аёвсиз калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 7 октябрь куни Андижон шаҳридаги 50-мактабда педагоглар калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Натижада икки нафар педагог ходимга жиддий тан жароҳати етказилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан кечанинг ўзида (08.10.2019 й.) фуқаро У.Т. ва унинг 2 нафар шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга қўшимча қиладиган бўлсак, гумондорлар биринчи марта безорлик қилишмаган кўринади. Негаки, Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан «иш» қўзғатилади қачонки, бундай қилмиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилганда!
Айни пайтда тергов ҳаракатлари Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter